Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Марказлашган иситиш тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор иситиш мақсадида марказлашган иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада Термиз туманида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бугун тумандаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ушбу тизимни барча ижтимоий соҳа объектлари, мактаб ва боғчаларда жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Туман ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида ўтказилган семинарда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва алоқадор масъуллар иштирок этишди.

Семинарда давлат-хусусий шерикчилик асосида кафолат муддати 15 йил бўлган, кўмир сарфи ва бошқа харажатлари кам бўлган янги типдаги марказлашган иситиш тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тартиблари мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди.

Семинар давомида мутасадди раҳбарларга марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш масалалари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 58 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс