Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Битирувчиларга диплом топширилди

Термиз туман касб-ҳунар мактабининг битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди. Тантанали маросимда туман ҳокимлиги, алоқадор ташкилотлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Бу йил касб-ҳунар мактабини 182 нафар ёшлар тамомлашмоқда, улардан 12 нафари имтиёзли диплом билан тақдирланишди. Ўқувчи-ёшлар икки йил давомида радиоэлектр, ошпаз-қандолатчи, тикувчи-дизайнер, компьютер саводхонлиги, автомобил чилангари, электрогаз пайвандловчи касбларининг сир-асрорларини пухта ўзлатиришди.

Тадбирда сўз олганлар касб-ҳунар мактаби битирувчиларини катта ҳаётга қадам қўйишлари билан табриклаб кейинги фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, кўплаб битирувчилар тумандаги ташкилот ва корхоналарда ўқув амалиётларини ўташ давомида ўзларига муносиб иш жойларига ҳам эга бўлишга улгуришган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс