Ёшлар ўртасида жамоавий спорт турларини оммалаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақалари ўтказилмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг туман босқичи доирасида 3-сектор маҳаллалари жамоалари ўзаро куч синашишди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа натижаларига кўра:
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин - “Орол” маҳалласи жамоаси:
2-ўрин - “Янгиҳаёт” маҳалласи жамоаси;
3-ўрин - “Халқобод” маҳалласи жамоаси эгаллади.
Қиз болалар ўртасида:
1-ўрин - “Орол” маҳалласи;
2-ўрин - "Халқобод" маҳалласи жамоаси;
3-ўрин - “Янгиобод” маҳалласи жамоасига насиб этди.
Ғолиблар туман ички ишлар бўлими ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланишди. Ғолиб жамоалар мусоабақанинг кейинги босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024