Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ёшларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг масалаларини тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.
Меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаётган ёшларни туманимизда ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалалари бўйича мулоқот иштирокчиларини қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоб берилди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.
Туман ҳокими ёшлар билан доимий мулоқот қилишга, уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш чораларини кўришга тайёр эканлигини маълум қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024