Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Топшириқлар ижроси: Қаҳрамон маҳалласида тош-тупроқ йўл асфальтланди

Термиз тумани маҳаллаларида биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури қабул қилинган бўлиб, дастурга асосан тумандаги 6 та маҳаллада 5,5 километр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш режалаштирилган.

Бугун дастурга асосан “Қаҳрамон” маҳалласи Шўртанг қишлоғига борувчи 400 метрдан ортиқ йўл туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтланди.

Ишларнинг сифатли амалга оширилиши туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жўраев ва бошқа масъуллар томонидан назорат қилиниб, лойиҳа доирасида тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланмоқда.

Дастур асосида маҳаллаларда ишлар давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс