Термиз туманининг 4-секторида жойлашган “Наврўз” маҳалласи оғир ҳудуд тоифасига киритилган бўлиб, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Бу борадаги ишлар ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда.
Куни-кеча маҳаллада инфратузилмасини ривожлантириш, одамлар учун қулайликлар яратиш мақсадида янги гузар иш бошлади. Маҳалла гузарида савдо дўконлари, умумий овқатланиш нуқтаси, кафе ҳамда аҳолининг маданий хордиқ чиқариши учун мўъжазгина майдон, рангли ва мусиқали фаввора, болалар майдончалари, аттракционлар барпо этилган.
Маҳалла гузарининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жўраев, лойиҳа ташаббускори, ёшлар, болажонлар, маҳалла аҳли иштирок этишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024