Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг ишга билан таъминлаш, даволаниш, уй-жой таъмири учун ёрдам, ичимлик суви ва бошқа масалалардаги 19 та мурожаати тингланди.
Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг бештаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг шахсий қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар туман ҳокимлигининг умумий бўлимидан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача рўйхатдан ўтишлари сўралади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024