Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров “Қаҳрамон” маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла инфратутзилмасини ривожлантириш ишларига масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўчалар бўйлаб юрилиб, йўллар ҳолати, мавжуд муаммолар ҳамда аҳоли хонадонлари ўрганилди.
Аҳоли билан суҳбат давомида хонадонлар атрофларини ободонлаштириш, йўллар ёқаларига тўкилган, фуқароларга тегишли қурилиш материалларини олиш, кўчаларни ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Кўчалар бўйлаб ўрганиш ишлари давомида туман ҳокими ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, чиқиндиларни олиб чиқиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича масъулларга вазифаларни белгилаб берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024