Куни-кеча туман ҳокими Шухрат Назаров масъуллар билан “Қаҳрамон” маҳалласида ўрганиш ишларини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди. Топшириққа асосан маҳаллада ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, чиқиндилар олиб чиқилди. Кўчаларни тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими кечки пайт маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашди. Маҳалла ободлиги аввало шу ерлик аҳолининг ўзига боғлиқ эканлиги таъкидланиб, нуронийлардан ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, маҳалла ободлигини таъминлашга барчани сафарбар қилишда кўмак сўралди.
Маҳалла бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024