Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”даги 160 нафар фуқаро қўллаб-қувватланди

Термиз туманида 78 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан 18 582 нафарини ёшлар, 15 690 нафарини аёллар ташкил этади. Президентимиз ташаббуси билан “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни юритиш тизими жорий этилгандан сўнг тумандаги ёшлар ва аёллар хатловдан ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди.

Хатлов натижаларига кўра туманда ижтимоий-иқтисодий муаммолари бўлган, ишсиз 2417 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га, 834 нафар аёллар эса “Аёллар дафтари”га киритилди. Ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини бартараф этиш, бандлигини таъминлаш билан шуғулланиш учун штаблар ташкил этилиб, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлар ташкил этилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Унда ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши ва келажакда оиласи даромадини таъминлаш учун шароит яратиш мақсадида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларнинг 55 нафарига пайвандлаш ускунаси, 12 нафарига тикув машинкаси, 3 нафарига карчер аппарати, 8 нафарига духовка печ ва 3 нафарига сув чиқариш насослари берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг 23 нафарига тикув машинкаси, 12 нафарига духовка печ, 3 нафарига газ плитаси, 3 нафарига сув чиқариш насослари берилиб, ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди. Шунингдек, моддий ёрдамга мухтож 38 нафар аёлларга 19 миллион 110 минг сўмлик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Туманда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” киритилганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида келгусида фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда моддий ёрдамлар бериш ишлари давом эттирилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс