Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда

Юртимиз бўйлаб, 1 июлдан 1 августга қадар “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Термиз туман тиббиёт бирлашмасида ҳам тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимлар учун малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Мазкур тиббий кўрикда ўқитувчилар лор, терапевт, хирург, эндокринолог, кардиология, фтизиатр, флюорография, офтальмолог, тери-таносил, стоматолог ва гинеколог каби тор мутахассислар кўриги ва лаборатор ҳамда рентген текширувларидан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнларида иштирок этган ўқитувчи ва мураббийлар натижаларга қараб стационар даволаниш учун тавсия ва маслаҳатлар берилди. Буларнинг барчаси 2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да давлатимиз томонидан ўқитувчи ва мураббийларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг юксак намунаси дейиш мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс