Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ фуқаролар шахсий қабулини ўтказди. Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги қабулда 24 нафар фуқаронинг уй-жой масаласи, ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, бандлик масалаларига оид мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг 4 та мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, белгиланган муддатда ҳал этиш вазифаси юкланди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг иш режасига мувофиқ ҳафтанинг душанба кунлари шахсий қабул, сешанба кунлари маҳаллаларда сайёр қабуллари ўтказиб келинмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024