Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокими Шухрат Назаров ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановлар иштирокида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот жараёнида экспортёрлар томонидан жорий йилда амалга ошириладиган экспортлар таҳлили, бу борада қилинадиган ишлар, режалар, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, кутилаётган прогноз кўрсаткичлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар экспортини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш бўйича муҳим таклиф ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун, Термиз туманида ўттизга яқин экспортёр корхоналар фаолият юритмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024