Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Холмуратов Бекзод Холмуратович Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1989 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.

Б.Холмуратов меҳнат фаолияти давомида “Шеробод пахта” АЖ ва “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖларда турли вазифаларда, Музработ тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йилдан буён Музработ туман ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс