Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Респбликаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ҳудудлардаги ижросини ўрганиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Сирожиддин Абдуллаев ва Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тағоевлар Термиз тумани “Халқобод” маҳалласида бўлишди.
Дастлаб, туман мутасаддилари, Ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида олиб борилаётган хатлов ишлари таҳлил қилинди. Маҳаллаларда "хонадонбай" ўрганиш орқали ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламини аниқлаш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича вазифаларни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг мутасаддилар ва туман Ишчи гуруҳи аъзолари "Халқобод" маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда аҳоли хонадонларида бўлишиб, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни аниқлаш ишлари олиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024