Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини беғараз ёрдам сифатида ўрнатишни назарда тутувчи “CSR” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти масъул ходимлари Ахроржон Мирзаев, Равшанжон Тожибоев, Илҳом Ахмадовлар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, туманда муқобил энергия манбаларини жорий этиш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуёш панеллари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти масъул ходими томонидан режалаштирилган ишлар, ўрнатиладиган қуёш панеллари, афзаллик ва қулайликлар, дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида ахборот берилди.
Дастур доирасида Термиз туманида “Темир дафтар”га киритилган 30 та оила ва 17 та ижтимоий соҳа объектларига кичик қувватдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024