Термиз туманидаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича 3-сектор раҳбари Ўктам Мустафоқулов ўзига бириктирлган маҳаллалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг ижтимоий аҳволини ўрганиш мақсадида маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда 3-сектор худудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида маҳалла фаолларидан хонадонбай ўрганиш асосида хатлов ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жори йил 1-июндаги “Ўзбекистон Респбликаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишлии топшириқлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024