Яқубов Одилжон Алмахамадович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 1983 йил Олтинсой туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.
О.Яқубов меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли лавозимларда, жумладан, Жарқўрғон ва Денов туманлари солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2022 йилдан буён Термиз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024