Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида пахта парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, бугун ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, пахта парваришида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини муҳокама қилмоқда.

Дастлаб, вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари Термиз туманида муҳокама қилинди. Туманнинг “Намуна” ҳудудидаги “Даврон Намуна” фермер хўжалиги пахта даласида ўтказилган муҳокамада масъулларга йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди, айрим фермер хўжаликлари томонидан агротехник тадбирлар сифатсиз амалга оширилганлиги танқид қилинди.

Вилоят раҳбари муҳокама якунида масъулларга пахтани чанқатмасдан, шарбат усулида тунда суғориш, ғўзанинг ён шохларини чилпиш ишларини якунлаш, қатор ораларини шамоллатиш мақсадида куннинг иссиқ вақтларида култиватор ишловлари бериш ҳамда қолоқ майдонларда қўшимча парваришлаш тадбирларини олиб бориш вазифаларини белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс