Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида яна бир йирик лойиҳага старт берилди

Термиз туманида жойлашган “Термиз эркин иқтисодий зонаси”да “Омад старт органик” МЧЖ томонидан вилоятимизда илк бор қишлоқ хўжалиги техникаси агрегатлари ва томчилатиб суғориш жиҳозлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Ушбу ускуналар шу кунгача Сурхондарёга асосан водий вилоятларидан келтираётган эди.

Мазкур истиқболли лойиҳанинг амалга оширилишига тамал тоши қўйилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда лойиҳа ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқариш корхонасининг афзалликлари ва иқтисодий самарадорлиги тўғрисида маълумот берилди. Вилоят раҳбари лойиҳани амалга оширилиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Хайрли ташаббус олдидан жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс