Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров 31-сонли мактабда бўлиб, умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Айрим хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ва янги ўқув йилига пухта ҳосизлик кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Тумандаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва шай ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024