Маълумки, бугунги кунда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилган.
Бугун Термиз тумани ҳокимлигида жорий йил биринчи ярим йиллигида тумандаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар таҳлили, уларнинг олдини олиш борасида олиб борилган ишлар танқидий муҳокама қилинди. Унда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов, туман ҳокими Шухрат Назаров, туман прокурори Ботир Олтибоев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари ва профилактика инспекторлари, маҳаллада фаолият юритувчи “бешлик” ҳамда масъул ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш аввалида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида олиб борилаётган ишларнинг таҳлилий ўрганиш натижалари ўқиб эшиттирилди. Айрим жиноятларнинг олдини олиш бўйича масъуллар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги танқид қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Туманда оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган тан жароҳати етказиш, фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича ишлаш, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳар бир ташкилот ва идораларга юкланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли ижро этилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024