Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров “Шароф Моҳинур” фермер хўжалиги даласида бўлиб, 1-сектор ҳудудидаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашди. Фермер хўжалигининг пахта майдони кўздан кечирилиб, мазкур дала мисолида фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, агротехник тадбирлар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимининг белгилаб берган топшириғига асосан ҳудудга бириктирилган масъуллар ва фермер хўжаликлари раҳбарларига пахтани чанқатмасдан, шарбат усулида тунда суғориш, куннинг иссиқ вақтида қатор ораликларини шамоллатиш мақсадида култиватор ишловлари бериш ҳамда ривождан ортда қолаётган майдонларда қўшимча парваришлаш тадбирларини олиб бориш вазифалари юкланди.
Маълумот учун, “Шароф Моҳинур” фермер хўжалигининг умумий ер майдони 96,8 гектарни ташкил этиб, шундан, 41,2 гектар майдонда пахтанинг “Бухоро 10” нави экилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024