Бугун, туман ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида катта мажлислар залида навбатдаги “Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги “Бешлик” иштирок этди.
Дастлаб, туманда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, давлат дастурлари асосида белгиланган тадбирларнинг ижроси муҳокама қилинди. Аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ишларининг бориши таҳлил қилинди.
Ташаббусли бюджетнинг жорий йил биринчи босқичида ғолиб деб топилган лойиҳалар ижроси ва иккинчи босқичида таклифлар киритиш ишларининг бориши муҳокама қилиниб, бунда фуқаролар фаоллигини ошириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари белгилаб берилди. Шунингдек, маҳаллалардаги “Бешлик” фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, айрим маҳаллаларда ишларнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди. Айрим масъуллар фаолиятидаги камчиликлар учун огоҳлантирилди.
Йиғилиш сўнгида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган ишлар, хусусан умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш масаласи муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024