Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига шайлигини кўздан кечириш мақсадида “Қаҳрамон” маҳалласида бўлди. Маҳалла ҳудудида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар, ободонлаштириш ва тозалаш ишларининг олиб борилиши масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.
Туман раҳбари умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига шайлигини таъминлаш, очиқ майдонларни тозалаш, ободонлаштириш, яшил ҳудудларни ташкил этиш, ўқув хоналарини таъмирлаш ишларини якунига етказиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга вазифаларни белгилаб берди.
Топшириқлар ижроси қайта ўрганилиши белгиланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024