O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёллар қаноти" ҳамда O’zLiDeP Термиз тумани Кенгаши бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан “Ҳар бир кун - бу имконият, ҳар бир кун - бу келажак пойдевори” шиори остида "Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Термиз тумани Маданият уйида ўтказилган тадбирда сўз олганлар юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка, ишлаб чиқаришга жалб этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларга тўхталиб ўтишди.
Танлов жараёнида иштирокчилар фаолиятини баҳолашда ҳакамлар ҳайъати ишбилармон аёлларнинг туман миқёсида ҳунармандчиликни ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларига алоҳида аҳамият қаратишди.
Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга "Север Лайло" МЧЖ раҳбари Дилноза Бойсаитова муносиб топилган бўлса, иккинчи ўрин "Айша малак" МЧЖ раҳбари Маҳлиё Турдимуродовага, 3-ўрин боғдорчиликка ихтисослаштирилган “Бақтрия-Сабзипоя” фермер хўжалиги раҳбари Салима Жумаеваларга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда O‘zLiDePнинг эсталик совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024