Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ёшлар дафтари” – ёшлар муаммоларининг тизимли ечимига асос бўлмоқда

Куни-кеча туманда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 160 нафар фуқароларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар ва моддий қийинчиликларга дуч келган аёлларга моддий ёрдам берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ҳам мазкур йўналишдаги тадбир давом эттирилиб, туманнинг 2-Секторидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга жихозлар тарқатилди. Туман ҳокимлиги тадбирлар майдонида йиғилган 40 нафар ёшлар билан туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев самимий мулоқот қилиб, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва уларнинг таълим олиш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз йўлини топишда кўмаклашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, туманнинг 2-Сектори ҳудудида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 25 нафарига пайвандлаш ускунаси, 3 нафарига сув чиқариш насоси ҳамда 12 нафар ёш аёлларга духовка печлар топширилди. Ўзини ўзи банд қилиш мақсадида топширилаётган жихозларни ишлатишни билмаган ёшлар 2-Сектор штабига мурожаат қилишлари ва ёшлар учун ташкил этилган ўқув курсларида касб ўрганиб, жихозлардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Тадбир сўнгида ёшларни қўллаб-қувватлаш шу билан тўхтаб қолмаслиги, жихозларни қабул қилиб олган ёшларга келгусида ўзини ўзи банд қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши айтиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 71 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс