Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги вилоят босқичи ғолиблари тантанали тақдирланишди

16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мини-футбол ва футбол бўйича “Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” мусобақаларнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Катта байрам тадбирида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган футбол ва мини футбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимида туманимиз ёшлари ҳам иштирок этишди.

Туманимиз шарафини ҳимоя қилган “Нурафшон” маҳалласи ўғил болалар жамоаси ҳамда “Амир Темур” маҳалласининг қиз болалар жамоалари вилоят босқичида фаол иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс