Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Сариосиё тумани 12-сонли мактабида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 2023-2024 ўқув йилига тайёргарлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар видеоконференция алоқа шаклида ўтказилиб, унда Термиз туманидан туман ҳокими Шухрат Назаров, сектор раҳбарлари, мутасаддилар ҳамда мактаб директорлари тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабидан иштирок этишди.
Семинардан сўнг, тумандаги таълим муассасаларининг пол, ички ва фасад қисмларини таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материаллари мактаблар директорларига топширилди ва мутасаддиларга таъмирлаш ишларини тез ва сифатли якунлаш топшириғи берилди.
Шундан сўнг, ушбу мактабда бошланғич ва юқори синф ўқув хоналарининг таъмирланиши ва жиҳозланиши намуна сифатида кўрсатилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024