Айни кунларда туманимиздаги умумтаълим мактабларида янги 2023-2024-ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров “Мустақиллик” маҳалласидаги 320 ўринли 10-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, янги ўқув йили олдидан мактабда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида мактаб ҳудудини ободонлаштириш, ўқув хоналарни шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Туман ҳокимининг таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024