Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидаги 6 гектар майдонда 2019 йилдан буён “Gold dried fruits export” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш ва музлатиб сақловчи, экспорт қилувчи корхона фаолияти йўлга қўйилган.
Умумий қиймати 25,2 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳа йиллик 30 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш қувватига эга. Йилдан йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бориши натижасида корхонага етарли миқдорда хомашё етказиб беришда муаммолар юзага келмоқда.
Вилоят раҳбари мазкур корхона имкониятлари, мавжуд технологиялар билан танишиб, хомашё етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида сабзи, Қумқўрғон туманида булғор қалампирининг ҳосилдор навларини аҳоли томорқаларида етиштириш, корхона томонидан шартнома асосида сотиб олинишини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024