Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров тумандаги таълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. 2023 йил ёз мавсуми учун тумандаги 18, 20-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 12 ва 16-сонли ИДУМда мактаб олди соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилган. Ушбу дам олиш масканларига 500 яқин ўқувчилар қамраб олинади.Хусусан, тумандаги 16-сонли ИДУМ қошида ташкил этилган “Жайхун” номли мактаб олди болалар оромгоҳи кўплаб ўғил-қизларни ўз бағрига олди. Бу ерда болажонларнинг вақтлари мазмунли ва таассуротларга бой ўтиши учун барча чора-тадбирлар кўрилган.Шунингдек, тумандаги 87 нафар болалар воҳамиздаги “Амударё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи, “Бешбулоқ” ҳамда “Вандоб” сўлим дам олиш ва соғломлаштириш масканларида таътилни мароқли ўтказишлари учун йўлланмалар берилган. Ушбу йўлланмалар аввалот тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда оилавий болалар уйлари фарзандлари бепул дам олиши режалаштирилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024