Халқимиз ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, ундан йил давомида ҳосил олишга ҳаракат қилишади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари ўз томорқасидан унумли фойдаланаётган юртдошларимизнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жойларда ўқув-семинарлари ташкил этиб келишмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Нажмиддин Мирабдуллаев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили Баҳодир Қодиров, туман ҳокимлиги масъуллари, ҳоким ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари иштирокида “Орол” ва “Халқобод” маҳаллаларидаги хонадонларда ўқув амалий-семинарлар ташкил этилди.
Семинар давомида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларида экин экиш натижадорлигини ошириш, томорқада инноватцион усулда маҳсулот етиштириш афзалликлари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024