Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Зумрад Муродова ва масалага алоқадор масъуллар, соҳа бўйича маҳалла раислари ўринбосарлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Термиз туманида 30 ёшдан юқори 15 690 нафар аёллар 9 тоифа бўйича ўрганилиб, 834 нафар турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ҳамда банд бўлмаган аёллар аниқланиб, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган.
Бугунги кунга қадар 834 нафар аёлларнинг 677 нафари ёки 81,2 фоизининг муаммолари ҳал этилиб, уларга турли кўмаклар кўрсатилган. Жумладан, 148 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 90 нафари касб-ҳунарга ўқитилган, 86 нафар аёлларга эса тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун кредит маблағлари ажратиб берилган. Шунингдек, куни-кеча 41 нафар аёлларга ўзини ўзи банд қилиши учун жихозлар топширилган ва 38 нафар аёлларга 19 млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилганлиги айтиб ўтилди.
Туманда “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил ахборот бериш билан бир қаторда тизимдаги муаммо ва камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Бу борада саволлар ўртага ташланиб, масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024