Термиз туманидаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, мавжуд ички йўлларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, тупроқ йўлларни тошлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Туманнинг 4-Сектор ҳудудида жойлашган “Солиобод” маҳалласидаги Баҳористон кўчасининг 1,07 км қисмига қиймати 600 млн сўм бўлган асфальт қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024