Бугун 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Оила ва хотин қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган танловда нуронийлар ўзларига бириктирилган ёшларнинг ижодий ишлари ва кўргазмалари билан иштирок этишди.
Танлов иштирокчилари низомда кўрсатилган шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан фаол иштирокчилар муносиб баҳолаб борилди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни “Жўйжангал” маҳалласидан Ойжамол Аннақулова, 2-ўринни “Намуна” маҳалласидан Муқаддас Мамажанова ҳамда 3-ўринни “Халқобод” маҳалласидан Бозор Бобоевлар қўлга киритишди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024