Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳалла “бешлиги” фаолияти таҳлил қилинди

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров “Муҳиддин Эштемиров” маҳалласида бўлиб, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлари фаоли ҳамда профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди.

Мулоқот жараёнида энг аввало, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ажрим ёқасидаги нотинч оилалар билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, мулоқот давомида маҳалладаги инспекторларига маҳалла аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни “Жўйжангал” маҳалласидан Ойжамол Аннақулова, 2-ўринни “Намуна” маҳалласидан Муқаддас Мамажанова ҳамда 3-ўринни “Халқобод” маҳалласидан Бозор Бобоевлар қўлга киритишди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс