Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида йил бошидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда туман ҳокими Шухрат Назаров, туман прокурори Ботир Олтибоев, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафақулов, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳалла “бешлиги” иштирок этди. Жорий йил 6 ойи давомида жиноятчилик ҳолати маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди ва масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Йиғилишда маҳаллаларда айрим жиноятларнинг олдини олиш бўйича масъуллар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги танқид қилиниб, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, оилавий низолар, фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича ишлаш, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс