Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали 2023 йил 9 май куни Термиз туманида яшовчи фуқаро М.Бозорованинг ҳовлисига “Каттақум-1” каналидан сув тошиб, янги қурилган иссиқхонасини босгани юзасидан чиқарилган материал юзасидан Термиз тумани ҳокимлиги қуйидагиларни билдиради.

Ушбу ҳолат юзасидан Термиз тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилаётган бўлиб, мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан воқеа жойида содир бўлган ҳолатлар батафсил ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш якуни бўйича ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилишини, материалда келтирилган ҳолатлар туман ҳокимлиги ваколатида эмаслигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 54 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс