Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш мақсадида Термиз туманида “Соғлом ҳаёт учун юриш марши” ўтказилди. М39 халқаро магистрал йўлидан туман марказига борувчи Ат-Термизий марказий кўчаси бўйлаб 500 дан ортиқ кўнгиллилар, ёшлар, нуронийлар, таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа соҳалар вакиллари юриш маршларида иштирок этишди.
Шундан сўнг иштирокчилар туман Спорт мактаби ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.
Тадбир туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Ички ишлар бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024