Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ бугун ҳудудларда қурилиш соҳасида олиб борилаётган лойиҳалар, амалга оширилаётган ишлар, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари билан танишди.
Дастлаб, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида пойдевор қазиш ишлари кўздан кечирилди. Қурувчилар ва масъуллар билан лойиҳаларнинг белгиланган талаблар асосида олиб иш олиб борилиши муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу массивда жорий йил 18 та 16 қаватли 1 980 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Ҳозирда танланган ҳудудда 16 қаватли уй-жойлар қуриш салоҳиятига эга бўлган энг тажрибали 5 та қурилиш корхоналари танлаб олинган ва қурилиш ишлари бошлаган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024