Маҳаллаларда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар дастурига асосан Термиз туманидаги маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, мавжуд ички йўлларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, тупроқ йўлларини кенгайтириш, тошлаш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугуннинг туманнинг “Наврўз” маҳалласидаги Гулзор кўчасининг 1,2 км қисмига асфальт қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Тупроқ, чанг, лойли йўллар эндиликда равон кўчаларга айланди. Тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам инфратузилмани ривожлантириш бўйича тадбирлар давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024