Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида қатор масалалар юзасидан “Ҳокимлик соати” муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши, қурилиш соҳаси, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Масъулларга йўл қўйилган камчиликлар, айрим топшириқлар ижросидаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш, тадбирларни жадаллаштириш, топшириқларни муддатида ва сифатли бажариш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс