Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Туман аҳолисининг муаммо ва мурожаатларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида Термиз туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Бугунги қабулда фуқароларнинг сув, электр энергияси ва газ таъминоти, тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид 21 та мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс