Аҳоли мурожаатларини ўз жойида ўрганиш ва баратараф этиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, электр энергия, ичимлик суви ва уй-жой таъмири, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тингланди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, штаб томонидан назоратга олинди.
Туман мутасаддилари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг манзилли ечилишига хизмат қилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024