Кекса ва нуронийларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос қадрият, турмуш тарзимизнинг ажралмас бир бўлаги саналади. Айниқса, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга меҳр-оқибат кўрсатиш, саломатликларини асраш борасида бир қатор тадбир ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Термиз туманининг “Орол” маҳалласида ташкил этилди. Маҳалланинг кекса ва фахрий отахонлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бу каби хайрли тадбирлар тумандаги маҳаллалар кесимида давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024