Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Вилоят ҳокими Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида 23-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шу ернинг ўзида туман раҳбарлари, соҳа масъуллари иштирокида умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тўлиқ тайёрлаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, синф хоналарини шай ҳолатга келтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмасини топширди.

Маълумот учун, вилоятдаги 469 та мактаб шароитларини яхшилаш, янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, ушбу мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс