Бугун Термиз туман прокуратураси томонидан туман Ички ишлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорликда туман Пробация гуруҳи ҳисобида турган ишсиз фуқаролар учун “Ишга мархамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 15 нафар пробация рўйхатидаг фуқаролар, жумладан ёшлар ишга жойлаштирилиб, уларга йўлланмалар берилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу сабабдан бу каби тадбирларнинг ўтказилиши, пробация рўйхатидаги фуқароларнинг бандлиги таъминланиши келгусида уларнинг жиноят кўчасига киришини олдини олади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024