Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маҳаллабай” ишлаш тизими ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал қилиш демакдир

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг имкон қадар тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин  бўлиши шубҳасиз.

Аҳоли турар-жойларидаги мавжуд ҳолатни маҳаллабай ўрганиш орқали шу ҳудудда  яшаётган хонадонлар эгаларини  тадбиркорликга кенг жалб этиш, уларни  қўшимча даромад топишга ундаш,  аёллар ва ёшларга ҳеч бўлмаганда уйда туриб, бирон бир юмуш билан шуғулланиш учун шароит яратиш, ташаббускор тадбиркорларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳалари рўёбга чиқиши учун  имкониятлар эшиги очилади.

Термиз туманида 29 та маҳалла мавжуд бўлиб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ҳар бир маҳаллада ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, иқтисодий комплекс томонидан олиб борилаётган ишлар мувофиқлаштириб борилмоқда.

Туманнинг 1-Сектори штабида туманда “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этиш тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, 1-Сектор штабига бириктирилган корхона, ташкилот вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида туманда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллаларни ривожлантириш драйверларини аниқлаш ва шу асосида келгусида ишларни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Муҳокама давомида масала юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс