Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман Кенгаши томонидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Экологик партияси Термиз тумани кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга маъсул ташкилот ва корхона вакиллари иштирок этишди.
Жорий йилда ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича Термиз туманида амалга ошрилаётган ишлар бўйича Термиз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубовнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Термиз туманида 2023 йилда амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024